АҚШнинг JetZero стартапи ташқи кўриниши скат балиғини эслатувчи Z4 номли ноодатий йўловчи самолётини яратишни режалаштирмоқда. Унда одатий фюзеляж ва унга бириктирилган қанотлар ўрнига корпус ҳамда қанотлар бир-бирига уйғунлашган яхлит кенг конструкциядан фойдаланилади. Бу технология Blended Wing Body деб аталади.
Ишлаб чиқувчиларнинг режасига кўра, самолёт тахминан 250 нафар йўловчини 9 300 километргача масофага ташиши мумкин. Шунингдек, у ўлчамлари ўхшаш бўлган анъанавий самолётларга нисбатан 50 фоизгача кам ёқилғи сарфлаши кутилмоқда. Ҳаво қаршилигини камайтириш учун двигателларни самолётнинг орқа қисмига жойлаштириш режалаштирилган. Бироқ бу кўрсаткичлар ҳозирча лойиҳанинг мақсадлари бўлиб, амалиётда тасдиқланмаган.
Самолётнинг ғайриоддий шакли салонни кенгайтириш, йўловчилар учун бир нечта алоҳида ҳудудлар ташкил этиш, қулайроқ ўриндиқлар ва қўл юки учун қўшимча жой ажратиш имконини беради.
Бироқ лойиҳада муҳим муаммо ҳам бор: кўплаб йўловчилар ташқи деворлардан узоқда жойлашиши мумкин. Шу сабабли анъанавий иллюминаторлардан воз кечишга тўғри келиши эҳтимолдан холи эмас. Муқобил ечимлар сифатида шифтга ўрнатиладиган деразалар ёки самолёт ташқарисидаги манзарани акс эттирувчи рақамли экранлар кўриб чиқилмоқда. Салоннинг якуний дизайни ҳозирча белгиланмаган.
JetZero компанияси тўлиқ ўлчамли намойиш самолётининг илк парвозини 2027 йилда амалга оширишни режалаштирмоқда. Z4 самолётида тижорий парвозларни эса 2030-йилларнинг бошларида бошлаш кўзда тутилган.
Унгача лойиҳа жиддий синовлардан ўтиши ва зарур рухсатномаларни олиши керак.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.