АҚШ Россиянинг озиқ-овқат экспортига тўсқинлик қилмайди

АҚШ Россиянинг озиқ-овқат экспортига тўсқинлик қилмайди

АҚШ Россиянинг жаҳон бозорига озиқ-овқат етказиб беришига тўсқинлиқ қилмоқчи эмас. Бу ҳақда Президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жонатан Файнер баёнот берди.

“Биз Украинага кўпроқ озиқ-овқат экспорт қилишда ёрдам бериш йўлларини қидиряпмиз. Россиянинг дон ва бошқа озиқ-овқат экспортига тўсқинлик қилмаслик керак. Санкция бу маҳсулотларга таъсир кўрсатмайди”.

Унинг сўзларига кўра, Украинадан ғаллани катта ҳажмда экспорт қилишнинг учта йўли бор – темир йўл ва автомобил транспорти воситасида Ғарбга, Беларус орқали шимолга ва Қора денгиз бўйлаб.

“Қийинчилик шундаки, Россия Қора денгизда ҳақиқатан блокада ўрнатган. Қўшма Штатлар Россиянинг блокадани олиб ташлаши ва тижорат юки ташишга рухсат бериши устида фаол иш олиб бормоқда”, деди Ж.Файнер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (6 )

    Х
    Бунга тускинлик килсанг очингдан уласан хамманг.Аммо Россиянинг узи тусик куйиб факат узи дуст хисоблайдиган давлатларга экпорт килиши керак.Корни очкоса хар канака душман хам мушукдай миёвлаб суркалади кейин.
    Туропов
    Очень смешно
    Туропов
    😅
    Х
    Узбек каналида урисча ёзиш шартми ё бу бодиликми?Бу шунчаки кизикиш бошка нарса эмас.
    Jahongir
    😂😂😂😂😂😂😂😂
    Исроил
    Ула баттар бул