"Панамага депортация қилинганлар орасида Ўзбекистон, Афғонистон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Туркиядан келган одамлар бор", деб ёзади нашр.
"АҚШдан депортация қилинган ноқонуний мигрантлар меҳмонхонага жойлаштирилган ва кейинчалик Колумбия билан чегарадош Дарен провинциясидаги бошпанага олиб кетилади. У ердан Вашингтон томонидан молиялаштирилган рейслар орқали ўз мамлакатларига қайтарилади. Жараён БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти назорати остида ўтмоқда. АҚШ Панамага жами 360 ноқонуний мигрантни депортация қилади", — дея маълум қилди Панама президенти Хосе Раул Мулино.
Депортация жараёни Панама ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида бошқа давлатлар фуқароларини Марказий Америка мамлакатига депортация қилишга рухсат берувчи келишув асосида амалга оширилган. Панама Ташқи ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича, етиб келган мигрантлар АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтгандан сўнг қўлга олинган ва улар муқаддам судланмаган.
"Биз бу масалада АҚШ билан ҳамкорликда ишлаяпмиз, депортацияни тўғри амалга ошириш бўйича яқин алоқадамиз. Ҳозир Панамада фуқароларимиз борми, уларнинг сони қанчалигини аниқ билмаймиз. Агар бор бўлса, биз ҳеч шубҳасиз уларни қайтариш учун тўлиқ ёрдам берилади", — дея муносабат билдирди Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.