АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ТikТоkни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ТikТоkни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси ТikТоk ижтимоий тармоғи Америка компаниясига сотилмаса, уни тақиқлаш учун овоз берди.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси мамлакатда ТикТок ижтимоий тармоғини тақиқлаш эҳтимоли ҳақидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Қонунчилар ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи ByteDance компаниясига уни сотиш учун олти ой вақт беришни таклиф қилмоқда.

Ташаббус платформанинг Хитой томонидан назорат қилинадиган ҳар қандай ташкилот билан алоқаларини бузишга қаратилган. Қонун лойиҳасини 352 депутат қўллаб-қувватлади, 65 нафари қарши чиқди. Энди ҳужжат Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади.

Президент Жо Байден аввалроқ қонун лойиҳаси парламент аъзолари томонидан маъқулланса, уни имзолашини айтган эди, деб хабар беради ru.euronews.com.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!