АҚШ Украинага топширилган HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари (ЯРҲТ) параметрларини Киев Россия ҳудудига зарба бермаслиги учун ўзгартирган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Материалда қайд этилишича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ушбу эҳтиёт чораси Москва билан зиддиятнинг янада кучайиши хавфини камайтириш учун зарур, деб ҳисоблайди.
АҚШ Украинага берилган ЯРҲТларнинг тузилишини шундай ўзгартирганки, улар узоқ масофага учувчи ракеталарни, шум жумладан учиш масофаси 300 километрдан ортиқ бўлган ATACMS ракеталарини ҳам учира олмайди, дея таъкидлаган нашр.
Қўшма Штатлар илгари Украинага бундай ракеталарни беришни расман рад этган бўлса-да, киритилган ўзгартиришлар, ҳатто Киев бошқа каналлар орқали бундай ракеталарни олишга муваффақ бўлган тақдирда ҳам, HIMARS’дан уларни учириш учун фойдаланиб бўлмаслигини таъминлайди, деб ёзади WSJ.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.