Доналд Трамп маъмурияти Ford, General Motors ва Stellantis автоконцернлари билан музокаралардан сўнг Канада ва Мексикадан АҚШга автомобиллар импортига 25 фоизлик божларнинг кучга киришини кечиктиришга қарор қилди.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт маълум қилди.
4 мартдан бошлаб Канада ва Мексикадан АҚШга деярли барча турдаги маҳсулотлар импорти учун 25 фоизлик божлар амал қила бошлади. Аввалроқ, президент Доналд Трамп божларни жорий этишни бир ойга кечиктирган эди, бироқ шундан сўнг ушбу давлатлар Қўшма Штатларга гиёҳванд моддалар, хусусан, фентанил опиоид моддаси оқимини тўхтатиш учун етарли чоралар кўрмаганини маълум қилди, деб ёзади Reuters.
Канада ва Мексика Трампнинг айбловларини рад этишди ҳамда бунга жавобан АҚШдан импорт қилинадиган маҳсулотларга божхона тарифлари жорий этилишини эълон қилишди.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.