АҚШ ҳаво кучлари гипертовушли қуролларни муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди

АҚШ ҳаво кучлари гипертовушли қуролларни муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ARRW (Air-Launched Rapid Response Weapon) дастури доирасида гипертовушли қурол прототипи муваффақиятли синовдан ўтказилганини эълон қилди.
Бу ҳақда Ҳарбий ҳаво кучларининг ёзма баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, B-52 бомбардимончи AGM-183A ракетасини муваффақиятли учирди.

Аввалроқ Пентагон 2023 йилнинг март ойида орбитага гипертовушли ва баллистик ракеталарни кузатиш учун мўлжалланган иккита прототипли сунъий йўлдошни чиқариш режалари ҳақида маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!