АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчисиз самолёти Польшага фавқулодда қўнишни амалга оширди

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчисиз самолёти Польшага фавқулодда қўнишни амалга оширди

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли MQ-9 Reaper учувчисиз учоқи Польшанинг шимоли-ғарбий қисмида Мирославец яқинида фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Бу ҳақда Польша қуролли кучлари бош қўмондонлиги маълум қилди.

“Қўниш тартиб-қоидаларга мувофиқ, ўраб олинган, аҳоли яшамайдиган ҳудудда амалга оширилди”, — дея хабар беради “РИА Новости”.

Қайд этилишича, учувчисиз учоқ қўнган жой тегишли хизматлар томонидан ўраб олинган, ҳарбий жандармерия томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!