АҚШ Греция-Туркия можаросида кимни қўлламоқчи?

АҚШ Греция-Туркия можаросида кимни қўлламоқчи?

АҚШ давлат департаментининг маълум қилишича, давлат котиби Майк Помпео кейинги ҳафтада Грецияга боради. Бу, АҚШ ҳозирда Ўрта Ер Денгизи бўйича Туркия билан келишолмаётган Грецияни қўллаб-қувватлашини англатади.

Помпео ушбу ташрифи чоғида Грециянинг шимолида жойлашган Сессалоники ва Крит оролларига ташриф буюради ва Греция Бош Вазири Кириякос Мицотакис билан ушрашади.

“Помпео АҚШнинг Греция билан Ўрта Ер Денгизи ҳудудида хавфсизлик, тинчлик ва ривожланишни муҳокама қилади ва сўнгги ўн йилликлардаги АҚШ ва Греция ўртасидаги кучли алоқаларни нишонлайди” деган АҚШ давлат департаменти.

Туркия ўтган ойда Ўрта Ер Денгизидаги баҳсли ҳудудлардан нефть ва газ заҳираларини топиш учун бу ерга ўзининг тадқиқот кемасини жўнатганди. Шундан кейин Греция бунга жавобан айнан шу ҳудудда денгиз ҳарбий кучларининг машғулотларини бошлади. Ўшанда Грецияни Франция қўллаб-қувватлаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!