АҚШ бугун Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади — ОАВ

АҚШ бугун Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади — ОАВ

Кун охиригача Оқ уй Киевга қўшимча РСЗО HIMARS ва улар учун ўқ-дориларни ўз ичига олган яна бир ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлаши мумкин.

Оммавий ахборот воситаларининг бундай башоратлари одатда амалга ошади. Бу сафар, CNN маълумотларига кўра, гап 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ҳақида кетмоқда. Бу саккиз кун олдин Байден маъмурияти томонидан тасдиқланган миллиард долларлик ёрдам пакетининг ярмига тенг бўлган ўрта ҳажмдаги траншдир.

Оқ уй бу маълумотга ҳали расман изоҳ бермади.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!