Америка Қўшма Штатларининг глобал медиа Агентлиги (USAGM) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) директори Комил Алламжоновнинг «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизмати – «Озодлик» радиоси томонидан журналистик этика қоидаларини бузганликлари тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди.
USAGM – Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг мустақил агентлиги бўлиб, унинг таркибига «Америка овози», «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси (RFE/RL) ва бошқа радиоэшиттириш тузилмалари киради.
Америка агентлигининг бош ижрочи директори Жон Лэнсингнинг таъкидлашича, USAGM журналистик этика қоидалари бузилишига оид барча баёнотларга жиддий ёндашади ҳамда «Озод Европа/Радио Озодлик» радиосининг бирор хизмати ёки журналистининг нотўғри талқинларига йўл қўймайди ва оқламайди. Агентлик раҳбари «холислик ва беғаразликнинг энг юқори стандартларига риоя қилиш муҳимлигини» таъкидлади, чунки улар, Жон Лэнсингнинг қайд қилишича, АҚШ глобал медиа агентлиги ҳам амал қиладиган «асосий тамойиллардир».
«RFE/RL»нинг қайта тайинланган президенти ва бош ижрочи директори Жейми Флай «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизмати фаолияти билан боғлиқ ташвишлар етказилгани учун миннатдорчилик билдирди ва келтирилган фактларни батафсил ўрганишини таъкидлади.
Аввалроқ, АОКА директори «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизматининг иш услубига нисбатан ўз хавотирини билдирган ва ушбу радиоэшиттиришлар ташкилотининг Ўзбекистон билан боғлиқ фаолиятида нохолислик ва нопрофессионаллик мавжудлигини қайд этган эди. Шунингдек, Агентлик директори «Озодлик» радиоси томонидан алдамчилик билан ахборот йиғиш, аудиоёзувларни сохталаштириш ва «сохта аккаунт»лардан асоссиз маълумотларни тарқатиш учун фойдаланиш ҳолатларини айтиб ўтган эди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.