Оқ уй яқинидаги отишмадан сўнг АҚШ афғонистонликларга мамлакатга киришни тақиқлади ва барча учун бошпана беришни тўхтатди.
Оқ уй Иммиграция хизмати директори Жозеф Эдлоу бошпана бериш жараёни “ҳар бир чет эллик энг юқори даражада текширилиши кафолатланмагунча” тўхтатилишини маълум қилди.
Шу билан бирга, АҚШ давлат котиби Марко Рубио Афғонистон фуқароларига виза бериш тўхтатилганини эълон қилди.
Аввалроқ АҚШ Иммиграция хизмати “хавф даражаси юқори давлатлардан” келган барча хорижий фуқароларнинг Грин-карталарини синчковлик билан текшириш бошланганини билдирган эди. Бу рўйхатда Афғонистондан ташқари, яна 18 мамлакат, жумладан, Эрон, Ливия, Сомали, Куба ва Венесуэла бор.
Бундан ташқари, президент Доналд Трамп Қўшма Штатларга “учинчи дунё мамлакатлари”дан бўлган мигрантларнинг кириб келишини тўлиқ тўхтатишга ваъда берганди.
26 ноябр куни Оқ уй яқинида юз берган отишма натижасида АҚШ Миллий гвардиясининг 2 нафар ҳарбийси оғир яраланган, кейинроқ улардан бири вафот этганди. Отишмада гумонланиб, 2021 йилда Афғонистондан АҚШга кўчиб келган 29 ёшли Раҳмонулла Лаканвал қўлга олинган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.
Эрон Payshanba куннинг эрталабида Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди. Бу АҚШ подводная қайиқлари Эрон ҳарбий кемасини торпедо қилганидан сўнг Яқин Шарқдаги низонинг олтинчи куни ҳисобланади.