АҚШ афғонистонлик маҳбусни озод қилди

АҚШ афғонистонлик маҳбусни озод қилди

АҚШ ҳукумати афғон Асадулла Хорунни Гуантанамо кўрфазидаги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари базасида жойлашган қамоқхонадан озод қилди ва Афғонистон муваққат ҳукуматига топширди.

Бу ҳақда Кобулдаги маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди:

- Асадулла Хорун АҚШ билан олиб борилган бевосита музокара натижасида озод қилинди, - дея баёнот берди Мужоҳид. - Турли баҳоналар билан юртдошларимизни қамоқхонада сақлаётган давлатлар билан алоқа ўрнатганмиз. Маҳбусларни зудлик билан озод қилишга ҳаракат қиляпмиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!