“Apple” сотган “iPhone”лар сони миллиарддан ошди

“Apple” сотган “iPhone”лар сони миллиарддан ошди

Американинг “Apple”  корпорацияси миллиарддан ортиқ «iPhone» смартфонларини сотишга муваффақ бўлди.

Бу ҳақда таҳлилчи Нил Сибарт “Avalon Above” блоги учун тайёрлаган мақоласида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, рекорд кўрсаткичга шу йилнинг сентябрь ойида эришилган.

"Ишга тушганига 13 йил бўлган “iPhone” энг оммабоп ва энг кўп сотилган смартфон бўлиб қолмоқда", деган Сибарт.

Қайд этилишича, бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилар ҳали ҳам коропорация технологияларини нусхалашда давом этмоқда ёки унинг таъсири остида ишламоқда.

Нил Сибарт, шунингдек, сўнгги пайтларда янги “iPhone” фойдаланувчиларининг Андроид қурилмаларига ўтиш фоизлари пасайишни бошлаганини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!