Apple Жанубий Кореяга қарамлигини камайтирмоқчи — ОАВ

Apple Жанубий Кореяга қарамлигини камайтирмоқчи — ОАВ

Apple Жанубий Кореянинг Samsung ва LG каби рақобатчиларга қарамлигини камайтириш учун 2024 йилдан бошлаб қурилмалари учун экранларни ўзи ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС Bloomberg агентлигига таяниб, хабар бердим

Нашр манбаларига кўра, OLED технологиясидан microLED деб аталадиган технологияга ўтиш режалаштирилмоқда. Корпорация томонидан ишлаб чиқарилган биринчи дисплейлар келаси йил охиригача Apple Watch ақлли соатларидан ўрин олади. Кейин компания ушбу экранларни ўзининг бошқа қурилмаларида, жумладан iPhone'да ҳам қўллашни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, янги авлод дисплейлари ёрқинроқ ва тўйинган рангларни, шунингдек, бурчак остида яхшироқ кўриш имкониятини беради. Шу билан бирга, ўз ишлаб чиқариш дисплейига эга бўлган биринчи Apple қурилмаларининг дебюти 2024 йилда эмас, балки 2025 йилда бўлиб ўтиши истисно қилинмайди.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!