Apple АПЛнинг трансляция ҳуқуқларини сотиб олишни режалаштирмоқда

Apple АПЛнинг трансляция ҳуқуқларини сотиб олишни режалаштирмоқда

Apple компанияси Премьер-лига ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Америка корпорацияси Премьер-лига ва қуйи дивизион ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқи учун ким ошди савдосида иштирок этади.

Sky Sports, Amazon ва BT Sport билан Премьер-лиганинг амалдаги шартномаси 2024/25 йилги мавсумгача амал қилади. 2022 йилда лига трансляция ҳуқуқларини 6,3 миллиард долларга сотди.

Apple TV+ стриминг платформаси аввалроқ Қўшма Штатларда МЛС ўйинларини эксклюзив кўриш учун ўн йилга 2,5 миллиард долларлик шартнома имзолаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!