Антониу Гутерриш Украинага ташриф буюради

Антониу Гутерриш Украинага ташриф буюради

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украинага ташриф буюради, дея хабар бермоқда Euronews.

Ташриф 18 августга белгиланган. БМТ Бош котиби Украина президенти Владимир Зеленский ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиш учун Львовга келади.

Томонлар Запорожье АЭСдаги вазият ва Украина ғалласини денгиз орқали экспорт қилишни муҳокама қилади. Шундан сўнг Гутерриш Одессага йўл олади.

Запорожье вилоятида атом электр станцияси туфайли кескин вазият сақланиб қолмоқда. Жумладан, тинимсиз ўққа тутилаётгани сабабли ядровий фалокат хавфи мавжуд.

Жорий йилнинг 28 апрель куни Антониу Гутерриш уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага ташриф буюрганди. Кейин у Бородянка, Буча ва Ирпинга ҳам ташриф буюрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!