Ангрендаги 3 та боғчадаги болалар заҳарланди

Жорий йилнинг 13-14 сентябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1-сонли боғчада 3 нафар, 10-сонли боғчада 14 нафар ҳамда 37-сонли боғчада бир нафар тарбияланувчилар бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги баёнот берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда барча тарбяланувчилар шифокорлар назоратида.
Мактабгача таълим агентлиги якуний экспертиза хулосаси тақдим этилганидан сўнг, ўрнатилган тартибда қўшимча маълумот бериши маълум қилинди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).