Андижонда икки ойда 26 марта қоида бузган ҳайдовчи 28 млн сўм жарима тўлади

Андижонда икки ойда 26 марта қоида бузган ҳайдовчи 28 млн сўм жарима тўлади

Андижон шаҳрида икки ойда 26 марта қоида бузган ҳайдовчи 28 миллион сўм жарима тўлади. Бу ҳақда “Дарё” МИБ ахборот хизматига таяниб, хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро Б.И. автомобилда ҳаракатланаётган вақтда йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, 2022 йил 20 октябрдан 28 декабрга қадар, яъни 2 ой давомида жами 26 та қоидабузарлик содир этган. Натижада 26 та қоидабузарлик бўйича маъмурий жарима қўлланилган бўлиб, унинг миқдори 28 170 000 сўмга бориб етган.

Маъмурий жарималарни ундириш мақсадида бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан фуқаро Б.И. билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қўлланилган 28 170 000 сўм жарима пуллари тўлиқ ундирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!