Андижонда 5 яшар қизчанинг ўлими туфайли шифокорларга жиноят иши қўзғатилди

Андижонда 5 яшар қизчанинг ўлими туфайли шифокорларга жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда, “Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қонун олидида жавоб бериши кераклиги” хусусида хабарлар тарқалди. Андижон вилоят прокуратураси бу хабар юзасидан баёнот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи туман прокуратураси томонидан 30.12.2022 йилда Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан “Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик” жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари Балиқчи туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!