Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги навбатдаги овқатдан оммавий заҳарланиш ҳодисаси ҳақида хабар қилди.
8 октябрь куни соат 20.30 дан Андижон туман юқумли касалликлар шифохонасига 4 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Шу куни соат 24.00га қадар фаол аниқлаш йўли билан яна 23 нафар фуқаро «овқат токсикоинфекцияси» бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Жами 27 нафар фуқародан 24 нафари туманнинг 35-мактаб ўқувчилари, 1 нафари синф раҳбари, 1 нафари мактаб ўқувчисининг онаси — туғилган кун муносабати билан торт пишириғи тайёрлаб олиб борган, яна бир 1 нафари эса шу синф ўқувчиси уйдаги кичик ёшдаги синглисига тортдан берганлиги натижасида заҳарланиш қайд қилинган.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориш учун воқеа жойига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси мутахассислари жалб қилинди. Барча беморлардан олинган ажратмалар вилоят СЭОМ лабораториясида текширилмоқда. Ҳозирда шифохонада 12 нафар бемор даволанмоқда, 15 нафарига эса аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилган.
Беморларнинг аҳволи, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилади.
Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган. Тажрибали шифокорлар томонидан беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Жанубий Кореяда шимолий кореялик қочқин Чхве Мин-гён Ким Чен Ин ва бошқа амалдорларга қарши даъво аризаси киритди. У Шимолий Корея қамоқхоналаридаги оғир қийноқлар, жинсий зўравонлик ва таҳқирловларга учрагани сабабли берганини айтган. Бу иш Жанубий Кореяда КХДРнинг инсон ҳуқуқларини бузгани учун очилган илк фуқаролик ва жиноий иш…
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, ҳозирги Европа раҳбарлари тарих дарсларини унутиб, уни яна Россияга қарши урушга тортишга ҳаракат қилмоқда.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.