Америкаликлар Tesla'ни жазоладилар

АҚШ аҳолиси Tesla электромобилларидан оммавий равишда воз кечмоқда. Аксарият америкаликлар (67%) автогигант маҳсулотларини сотиб олмасликларини айтишган, уларнинг ярмидан кўпи (56%) асосий сабаб сифатида Илон Маскнинг хатти-ҳаракатларини кўрсатган.
YouGov сўрови натижаларига кўра, Маскдан норозиликнинг кучайишига асосий сабаб унинг ҳукумат амалдори сифатидаги карераси, яъни ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) бошлиғи сифатидаги фаолияти бўлган . Унинг сиёсати, жумладан, йирик федерал агентликларни ёпиш, оммавий ишдан бўшатиш ва шартномаларни бекор қилиш, бизнесмен ҳақидаги жамоатчилик фикрини ўзгартирди.
2024-йил ноябрида миллиардерга нисбатан муносабат анча ижобий бўлган (49 фоизга нисбатан 39 фоиз салбий баҳо), аммо 2025 йилнинг мартига келиб вазият ўзгарган: энди америкаликларнинг 55 фоизи Маскни ёқтирмайди. Фақат 39% унга нисбатан ижобий муносабатда. Бу миллиардернинг асосий "ақлий фарзанди" - Tesla ҳақидаги тасаввурга бевосита таъсир қилди: ҳозирда респондентларнинг 49 фоизи компанияга салбий муносабатда, 37 фоизи эса ижобий муносабатда.
🇪🇺 Ушбу обрў-эътибор инқирози Тесланинг Eвропадаги жиддий савдо муаммолари устига келади. Европа автомобил ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (АCЕА) маълумотларига кўра, Tesla'нинг Европа Иттифоқидаги янги рўйхатга олишлари йилнинг дастлабки икки ойида 49 фоизга камайди. Айниқса, кучли пасайиш Швейцария (-57%), Германия, Австралия ва Австрияда кузатилди.
Tesla'нинг Европа электромобил бозоридаги улуши 7,7 фоизгача (бир йил аввал 18,4 фоиздан) камайди, Европада Model 3 савдоси эса 29 фоизга камайди. Асосий рақобатчилар, жумладан, Европа ва Хитой автомобил ишлаб чиқарувчилари технологик жиҳатдан илғор ва арзон моделларни таклиф қилиш орқали ўз иштирокини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Айрим таҳлилчилар бу пасайишни компаниянинг янгиланган Model Y Juniper'га ўтиши билан боғлашмоқда. Аммо танқидчиларнинг айтишича, Tesla'нинг муаммолари логистика ва ишлаб чиқаришдан анча узоқда.
АҚШ ва Европада тобора кўпроқ истеъмолчилар Илон Маскнинг сиёсий позицияси, хусусан, Доналд Трамп билан яқин алоқалари туфайли бренддан юз ўгиришмоқда .
Ҳатто Хитойда ҳам компания қийинчиликларга дуч келмоқда. Февраль ойида Tesla'нинг мамлакатдаги бозор улуши 3,8 фоизгача пасайди, бироқ Маскнинг обрўси туфайли унчалик кўп эмас – шунчаки BYD ва Xiaomi каби маҳаллий ишлаб чиқарувчилар арзонроқ ва технологик жиҳатдан илғор моделларни таклиф қилмоқда.