Маълум қилинишича, кучли қуёш бўрони оҳирги марта 1859 ва 1921 йилда содир бўлган. Мутахассислар бу каби ҳодиса тахминан бир асрда юз беришини айтган. Калифорния университети тадқиқотида Ернинг магнит майдони инсониятни зарядланган заррачалардан ташкил топган қуёш шамолидан ҳимоя қилиши айтилган. Аммо ҳар 80–100 йилда бир марта бу шамол қуёш бўронига айланиши ва глобал интернетнинг узилишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилган. Шунингдек, бу бир неча ой давом этиши мумкинлиги таъкидланган.
Тадқиқотчи Сангеэта Абду Жёти мавжуд интернет инфратузилмасининг экстремал космик об-ҳавога чидамлилигини баҳолаган. У глобал интернет инфратузилмаси асосланган узоқ масофали, оптик толали линия ва сувости кабеллари қуёш бўрони томонидан Ер қобиғида пайдо бўладиган оқимларга нисбатан заиф эканини маълум қилинган. Шунингдек, қуёш бўрони оқими электр узатиш линияси каби узун ўтказгичга кириб, уларга зарар етказиши мумкинлиги қайд этилган.
«Ҳозирги узоқ масофали интернет кабеллари оптик толалар геомагнит индукцияли оқимлардан ҳимояланган. Аммо бу кабелларда 100 километр оралиқда электр қуввати билан таъминланган такрорлагичлар ҳам мавжуд, улар зарарланиши мумкин», — дейди Жёти.
Ҳозирги қуёш цикли тарихдаги энг кучлиларидан бири бўлиши мумкин. 2019 йилда қуёш доғларининг сони 116 тани ташкил қилган. Ҳозирги кунда бу кўрсаткич 210 дан 260 тагача етиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.