22 октябрь куни “Ўзбекистон” метрополитенининг “Aлишер Навоий” бекатида 2003 йилда туғилган қиз автоматик ўтказиш пунктининг биринчи вестибюлида ўз хизмат вазифаларини бажараётган Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими томонидан тўхтатилган.
Ходим Н.С.дан унинг сумкани кўришни сўраганида, у сумкасида бомба борлигини айтган. Кўрсатмаларга кўра, МХТБ ходимлари зудлик билан яқин атрофдаги ҳудудни ўраб олган ва воқеа ҳақида навбатчилик бўлимига хабар берган. Шундан сўнг воқеа жойига ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси гуруҳи етиб келган.
Аниқланишича, қиз вақтинча ҳибсга олинган. Қизнинг сумкасини кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Шундан сўнг далолатнома тузилган. Ходимлар қиздан нима учун сумкасида бомба бор деб айтганини сўраганида, Н.С. унинг кайфияти яхши ва шу тарзда ҳазил қилишга қарор қилдим, деб жавоб берган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.