— 2014 йилдан буён турмуш ўртоғим билан бирга яшамаймиз. Фарзандим алимент оладиган ёшдан ўтган. Аслида алиментдан қарзи бор-у, лекин уни ундириш учун ижрома-ижро юришни хоҳламаяпман. Сўрамоқчи бўлганим, «ҳеч қандай даъвом йўқ», десам, тезроқда ажратишадими? Ўзим ариза берганим яхшими ёки у берсинми?
Исми сир тутилди.
Мурожаатга фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси Муқаддас ГУЛАМОВА жавоб берди:
— Никоҳдан ажратиш масаласини ҳал қилишда судлар, энг аввало эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиш имконияти бор-йўқлигини аниқлайди. Бунда, албатта, эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилади. Зеро, Оила кодексининг 41-моддасига кўра, никоҳдан ажратишга ягона асос – бу агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берган.
Никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш вақтида суд томонидан болаларга таъминот бериш учун маблағ тўлаш ёки эр-хотиннинг биргаликдаги мол-мулкини бўлиш тўғрисидаги масалалар ҳал этилиши Оила кодексининг 44-моддасида белгиланган. Бироқ мазкур масалалар бўйича эр ва хотиннинг ўртасида келишув бор ёки йўқлиги никоҳдан ажратиш талабини мазмунан кўриб ҳал қилишга асос бўлиши қонунда белгиланмаган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.