Ўзбекистонда илк бор алимент тўловчиларга нисбатан жорий қилинган чекловлар бўйича кескин сиёсат ўзгараяпти. Адлия вазирлиги томонидан руйхатга олинган янги низом (рўйхат рақами: 3196-2, 26.11.2025) бугунги ижро амалиётида янги саҳифа очди.
Энди нима бўлади?
⚡️ Алимент тўлаш мажбурияти бор шахс суғурта полисига эга бўлса, давлат ижрочиси унинг чет элга чиқиш чекловини вақтинча тўхтатади.
Бу, аслида, бир нарсани англатади: давлат биринчи марта алимент масаласида молиявий кафолатни чекловдан устун қўймоқда.
Бу суғуртани фақат лицензияга эга компаниялар беради ва унинг ҳақиқийлиги МИБ томонидан автоматик тарзда текширилади. Бошқача айтганда, “пули бор алиментчилар учун чеклов ёпилади”.
БУ НИМАСИ БИЛАН МУҲИМ?
🔹 Чекловлар йилига минглаб фуқароларнинг иш, ўқиш ва халқаро ҳаракатланиш ҳуқуқини чекларди.
🔹 Янгидан киритилаётган механизм эса: давлат — назорат, фуқаро — кафолат, бола — молиявий ҳимоя тамойилини шакллантиряпти.
🔹 Бу ўзгариш ижро тизимидаги қаттиқ бюрократияни юмшатиш билан бирга, ҳалқ ва давлат ўртасидаги ишонч мувозанатига янги модел таклиф қиляпти.
Қисқача айтганда:
Ўзбекистонда алимент тўлаган-тўламаслик масаласи энди фақат жазо эмас, балки рақамли кафолат ва масъулият тамойилига кўчмоқда. Визалар, парвозлар, халқаро сафарларга ва чет элга ишга боришда қарздорлар учун аввалгидай тақиқ қуйилмайди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.