Аль-Шифа касалхонасидан 31 чақалоқ эвакуация қилинди

Ғазо сектори шимолидаги Аль-Шифа касалхонасидан камида 31 чақалоқ эвакуация қилинди. Буни ҳудуд Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалхоналар бош бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Закут Ал Арабия телеканалига берган интервьюсида тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, гап муддатидан олдин туғилган чақалоқлар ҳақида кетмоқда. Эвакуацияни айнан ким амалга оширгани ва болалар қаерга олиб кетилиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).