Актриса Гулзода Исроилова кинодаги узоқ йиллик танаффуси сабабини маълум қилди (+видео)

Актриса Гулзода Исроилова кинодаги узоқ йиллик танаффуси сабабини маълум қилди (+видео)

«Ҳаёт жилғалари» сериали орқали машҳурликка эришган актриса Гулзода Исроилова кино оламидаги узоқ йиллик танаффуси, ўзини айбдор ҳис қилиш сабаби ва нега ажрашгани ҳақида гапириб берди.

Бу ҳақида актриса YouTube‘даги Yashin TV каналига берган интервьюсида маълум қилди.

- 2011 йилда она бўлганман. Она бўлганимдан сўнг бутун умримни боламга бағишлайман деб ният қилган эдим. Аммо санъат ҳар нима бўлганда ҳам ўзига тортаверар экан. Саҳнага бир марта чиққан одам саҳнани тарк эта олмас экан.

Тўрт йил уйда ўтирганимдан сўнг театрга қайтдим, театрдан бироз ишлаганимдан сўнг у ердан ҳам бутунлай кетиб, сёмкалар билан банд бўлдим. Болам биринчи синфга чиққач, яна оила билан банд бўлдим. Соҳам бўйича режиссёр бўлганим учун режиссёрлик ҳам қила бошладим.

Ҳозир «Қоплон» деб номланган янги, жангари жанрда сериал суратга олиш ишларини бошлаганмиз. Айни вақтда яна ижод билан бандман, дейди Гулзода Исроилова.

Яна актриса суҳбат давомида оиласи билан ажрашиш сабаблари, нима учун театрдан ишдан кетгани, бугунги кундаги фаолияти ҳақида батафсил гапириб берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!