Маълумки, академик таътил олмоқчи бўлган талабалар бунинг учун таҳсил олаётган олийгоҳ ректори номига академик таътил олишга сабабни кўрсатган ҳолда ариза ёзади ва маълумотнома тақдим қилади.
Хўш, қандай асослар академик таътил олишга сабаб бўлади? Мазкур таътил қанча муддатга берилиши мумкин?
Бу каби саволларга Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи Умидулло Сатторов жавоб берди.
–Талабаларга академик таътил ўқув йилининг исталган даврида, қуйидаги муддатларга берилади. Хусусан, ҳарбий хизматни ўташ учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳарбий хизматни ўташ муддатига қараб, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига қараб берилади. Бу Меҳнат кодексининг 233-234-моддаларида кўрсатилган.
Шунингдек, саломатлигини тиклаш ҳамда оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун кейинги йилнинг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошлангунига қадар бўлган муддатга берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тасдиқланган Низомга мувофиқ талаба академик таътил муддатига таълимнинг мавжуд сиртқи, масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилса, навбатдаги семестрнинг бошлангунига қадар бўлган муддатгача назарда тутилган. Бунда, қайд этилган муддатлардан бири талабанинг аризасига мувофиқ ОТМ ректори (директори) томонидан белгиланади.
Академик таътил олган талабалар ўқишни сиртқи, кечки, онлайн шаклларга ўзгартириши ва давом эттириши мумкин бўлади.Ўтган даврдаги академик таътилдан ҳозиргисининг фарқи - талаба ўқишдан четлатилмайди. Талабага академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
Талаба академик таътилда белгиланган муддат тамом бўлгандан сўнг ўқишга қайтиш бўйича олий таълим муассасасининг ректори номига ариза билан мурожаат қилган тақдирда унинг аризасини асоссиз равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолат бўйича масъулият шахсан олий таълим муассасаси ректори зиммасига юкланади.
Академик таътилдан қайтиш бўйича талабанинг мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ва унинг олий таълим муассасасига ўқишга қайтиши тўғрисида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи расмийлаштирилади. Ушбу буйруқда талаба академик таътилдан қайтгандан сўнг ўқийдиган бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги), ўқув курси ва гуруҳи кўрсатилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Россия президенти ўз ҳокимиятининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги Америка ҳарбий базалари мавжудлиги Украинадаги урушга сабаб бўлганини таъкидлади.
“Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.
"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.
Бу ҳақда Покистон армияси матбуот хизмати вазифасини бажарувчи Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ИСПР) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди, дея хабар беради Pakistan Daily нашри.
2038-йилга келиб Франция ҳарбий-денгиз кучлари иккита ядро реакторига эга ва сиғими 78 минг тонна бўлган самолёт ташувчи кемани олишни режалаштирмоқда. Самолёт ташувчининг узунлиги 310 м, кенглиги 85 м бўлади. Унинг ҳаво гуруҳи ҳар хил турдаги 40 дан ортиқ самолётлардан иборат бўлади. Ҳаво мудофааси ва яқин мудофаа тизимлари, шу жумладан лазер тизимлари.
"Вечерне Новости" газетаси хабар беришича, Литва ва Латвия Вучичнинг Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага йўл олган самолётига ўз ҳудудлари устидан учиб ўтишни тақиқлади.
Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.