Ажойиб! Австралияда якка шохли қўй топилди (фото)

Ажойиб! Австралияда якка шохли қўй топилди (фото)

Майкл Фостер маҳаллий фермерлардан бирининг хонадонида ноодатий ҳайвонни кўриб қолди. Австралиялик қўйнинг пешона қисмида ўсиб чиққан шохни кўриб ҳайратда қолди. Ваҳоланки, қўйларнинг якка шох билан туғилиши одатий ҳол эмас.

Фермер ўша одамга қўйини тез орада сўйиш жойига жўнатишини айтди. Аммо австралиялик фермернинг қўйини сотиб олишга қарор қилди. Фермерга бир яшик пиво билан пул тўлаб, қўйни уйига олиб кетди.

Майкл Фостернинг болалари янги меҳмонни кўриб мамнун бўлишди. Қўйга Жоуи деб исм беришди.

Ҳайвоннинг фотосуратлари мутахассислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Олимлар пешонада битта шохнинг сабаби генетик мутатсия эканлигини таъкидлашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!