Ажал ёш танламас

A A A
Ажал ёш танламас

“Ўлим келиб, у: “Роббим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлардим”, деб қолмасингиздан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз! Аллоҳ ажал келганда ҳеч бир жонни (вафот эттирмасдан) қолдирмас. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” ("Мунофиқун" сураси, 10-11-оятлар).

Дарҳақиқат, умр ўткинчи. Шунинг учун уни ботил йўлда зое қилмаслик, ғанимат кунларни жоҳиллик билан ўтказмаслик зарур. Фарзандларни етим, аёлларни тул қолдирадиган, акани укадан, бойни молдан жудо қилиб, ҳаёт лаззатларини кесадиган ўлимни эсда тутишгина тўғри йўлда юриш мезонидир. Бойлигини турли шаҳвоний истакларга сарфлаб, умрини беҳуда ўтказаётганлар ўлимни унутганлардир.

Ҳадиси шарифларда: “Ибрат учун ўлим, машғулот учун ибодат, тўғрилик учун ишонч кифоядир”, дейилган. Биздан сўнг ўзга уммат, Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин ҳаргиз бошқа пайғамбар келмайди. Ўтиб кетганлар кейингиларни кутмоқда. Ўлим остонасида турганда на ҳасрат-надомат, на бола-чақаю ва на молу дунё фойда бера олмайди. Инсон кўз очиб-юмгунча ҳам, олган нафасини қайтиб чиқаргунича ҳам ўлимдан омон бўлмайди. Азроил келганда уни бирор қўриқчи, бирор посбон тўхтата олмайди. Ажал паймонаси қасд қилган кишисига етмасдан қолмайди.

Шунинг учун токи инсон тирик экан, либосни тоза тутишга интилгандек, руҳни поклашга, динни асрашга ҳаракат қилмоғи керак. Бўш қоп тик турмайди дейишади. Сафарга чиққан одам йўл учун керакли нарсаларини – кийим-кечагини, озуқасини жомадонига юклаб олади. Шундай экан, нега энди охират учун озуқа тўплашга интилмаймиз?

Шу вақтгача ажал домидан қутулган киши йўқ. Ўлим ота-онага ҳам, болага ҳам раҳм қилиб ўтирмайди. Аммо амалларимиз худди мангу яшайдигандек. Ўлимга бўлган ишончимиз гумонга, қайта тирилишга бўлган иймонимиз эса бўҳтонга аралашиб қолмаяптимикин?

Солиҳ зотлардан бири кўрган тушини шундай баён қилади: “Бир киши кийик қувмоқда, у эса тутқич бермай қочмоқда. Иккисининг кетидан баҳайбат арслон ҳам тушди. Киши арслоннинг келаётганини сезиб турса-да, унга парво қилмай, ўлжасининг кетидан югурмоқда. Унга етай-етай деганда арслон орқадан етиб олиб, уни ҳалок қилди. Кийик эса унинг ўлимига назар ҳам солмай юришда давом этаверди. Негадир арслон кийикнинг кетидан тушмади. Сал ўтмай ўша кийикнинг орқасидан бошқа одам тушди. Арслон уни ҳам қувиб етиб, ҳалок қилди. Сўнг яна биров кийикнинг ортидан югурди. У ҳам мақсадига етмай, арслон чангалида жон таслим этди. Шу йўсинда кийикнинг кетидан тушган одамларнинг бирортаси уни тута олмай, арслонга емиш бўлаверди. Кийик эса ҳамон тирик, сакрашда, югуришда давом этмоқда. Буни тушунмай лол қолиб турганимда арслон менга қараб: “Нимадан ажабланасан? Менинг кимлигимни, кийикнинг нималигини тушунмадинг шекилли? Мен ўлим фариштаси – Азроилман. Кийик эса дунё. Уни қувлаётган одамлар – дунё илинжида бойлик кетидан югуриб, ўлимдан қочмоқчи бўлганлар. Мен уларни бирма-бир тутиб, жонини олавераман”, – деди”.

Ҳар бир инсон бир кун келиб, ўлим эшигидан кириши муқаррар. Эшикнинг нариги томонида нималар бўлиши эса фақат Парвардигоргагина аён. Аммо бир нарса аниқ –Тўғри яшаганлар неъматли ҳаётга, хилоф ишни тутганлар жаҳаннамга маҳкумдир. Аллоҳнинг дўстлари вафот этиб, жаннатга кирсалар, У Зотнинг душманлари абадул абад жаҳаннам азобидадир.

Исо алайҳиссалом ҳузурида ўлим зикр қилинса, унинг қўрқинчи сабаб баданларидан тер томарди. Исо алайҳиссаломдек пайғамбар шу куйга тушган экан, бизнинг кўзимиз нега намланмайди? Баданнинг соғлиги, бойликнинг кўплиги, умрнинг ёшлигига ишонманг. Ўлим фариштаси кичикка иззат, каттага ҳурмат қилиб ўтирмай, ўз ишини бажариб кетаверади.

Азроил келганда инсон унга: “Менга имконият бер, яна озгина, ҳеч бўлмаса бирор кун яшай”, – дейди. Азроил: “Эй ғофил банда, кунларингни яшаб бўлгансан”, –деб жавоб беради. “Бирор соат имконият бер”, деса, “Соатларинг тамом бўлган”, – дейди. “Бирор оғиз гапирай, оиламга ҳолатимни тушунтирай”, – деса, “Барча гапингни айтиб тугатгансан”, – деб, жонини суғуриб олади.

Инсон нима учун яралган бўлса, шунга тайёргарлик кўриши зарур. Чунки Аллоҳ таоло ҳеч бир бандани бекорга яратмаган. Инсон ибодат учун яратилган. Бандалар тоатга куч олиши учун Парвардигор уларга ризқ бериб туради. Аммо дунё бир кун келиб, заволга учраши табиий. Бу дунё – имтиҳон диёри. Ўлим эса ушбу имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар учун роҳат бўлса, йиқилганлар учун ҳалокатдир.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.