Аирбус коррупция бўйича рекорд даражада жарима тўлайди

Аирбус коррупция бўйича рекорд даражада жарима тўлайди

Жаҳоннинг энг йирик самолёт ишлаб чиқарувчи компанияси Аирбус Франция, Буюк Британия ва АҚШнинг тегишли идораларига қарийб 3.6 миллиард евро миқдоридаги жарима тўлайди.

Аирбус ушбу жаримани бир қатор мамлакатларга самолётлар сотувида коррупцион схемалардан фойдаланиш мумкинлиги бўйича олиб борилган келишув доирасида тўлаган.

Ушбу келишувга мувофиқ Франция миллий молия прокуратураси 2 миллиард евродан ортиғини олади. Британияниниг йирик молиявий фирибгарликларга қарши курашиш хизмати 984 миллион евро, АҚШ Адлия вазирлиги 526 миллион евро, АҚШ Давлат департаменти эса 9 миллион евро олади.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!