Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ижтимоий тармоқларда тарқалган бензин нархининг асоссиз оширилиши билан боғлиқ хабарларга ойдинлик киритди.
“Бизнинг заводларда ишлаб чиқарилаётган ва етказиб берилаётган бензин сифати қаттиқ назорат қилинади. Истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнида ҳам қандайдир ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўлса, биз буни назорат қиламиз.
Бундай хабарлар келиб тушганда биз нефтинпекция ходимларини жойларга чиқарган ҳолда, бензиннинг нафақат сифатини, балки Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда нархини ҳам назорат қилиш бўйича чоралар кўряпмиз", - дейди вазир.
Вазирнинг таъкидлашича, бензин нархини асоссиз ошириб юборган ёки сифатсиз бензинни, қолаверса, "Аи-80" маркали бензинни "Аи-92" деб сотган АЁҚШларнинг лицензиясини бекор қилишгача бўлган чоралар кўрилади.
Шунингдек, метан газ “заправка”ларга қўйилган чекловлар даврида бензинга талабни ошишини ҳисобга олиниб, бензинни биржада сотувга чиқариш бўйича белгиланган миқдор ҳам оширилган. Ҳозирги кунгача 2 400 тонна "Аи-80" биржада сотувга чиқарилган бўлса, кечадан, яъни истеъмол ошган кундан бошлаб бу кўрсаткич 3,5 минг тоннага етказилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.