Аҳоли номаълум шахслар томонидан улашилган ичимлик орқасидан комага тушмоқда

Аҳоли номаълум шахслар томонидан улашилган ичимлик орқасидан комага тушмоқда

Москва кўчаларида номаълум шахслар томонидан улашилган ичимликларни ичган йўловчилар хушини йўқотиб, комага тушмоқда, деб хабар беради «Эхо.Москви».

Таъкидланишича, шундан сўнг хушсиз фуқаролар калтакланиб, уларнинг ёнидаги буюмлари ўғирлаб кетилган. Сўнгги бир ой ичида «Горка» бўғига дам олгани келган, «Зинзивер» ва «Яма» жамоат жойидаги одамларнинг камида 24 нафари жабрланган.

Ҳозирча шифокорлар ичимликка нима қўшилганини аниқлай олганича йўқ. Полициячилар бўшаган идишларни экспертизага олиб кетишдан бош тортган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!