Агар сиз китоб ўқимай қўйсангиз...

A A A
Агар сиз китоб ўқимай қўйсангиз...

Тараққийпарвар адиб Чўлпон “Адабиёт яшаса - миллат яшар. Адабиёти ўлмағон ва адабиётининг тараққийсига чалишмаган ва адиблар етишдирмағон миллат охири бир кун ҳиссиётдан, ўйдан, фикрдан маҳрум қолуб, секин-секин инқироз бўлур. Муни инкор қилиб бўлмас”, деганда биринчи ўринда сиз адабиёт муаллимига қарата айтмаган эдими?!. Нега бефарқсиз, нега бепарвосиз?!

Баъзан мактаб тадбирларида иш юзасидан, ижодий учрашувларда иштирок этишга тўғри келади. Шунда адабиёт ўқитувчиларидан улар бугунги адабий жараён билан қанчалик танишлиги ва қайси ёзувчиларнинг асарини ўқиб бораётганлиги билан қизиқаман. Жавоблар ҳар доим мени ҳайратга солган. Сиз ҳам эшитсангиз ҳайратланишингиз аниқ. Адабиёт ўқитувчилар, ҳаммаси эмас, жуда кўпчилиги бугунги давр адабий жараёнидан бехабар, бу ҳақида ҳеч нарса билмайди, фақат дарслик билан чекланиб қолгандек назаримда.

Ҳатто Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султонни ва унинг асарларини билишмайди. Исажон Султон халқ ёзувчиси даражасига чиққунча озмунча заҳмат чекканми, қанчалаб асарлар ёзган. Телевиденияда, матбуот ва ижтимоий тармоқларда мунтазам чиқиб фикрини билдириб турганку ахир. Наҳот шундай фидоийликни ўқитувчилар унутиб қўйган бўлса.

Тушунаман, китоб мутолааси кўнгил хоҳиши билан боғлиқ юмуш. Албатта, ҳеч ким бировни китоб ўқишга мажбурлай олмаймиз. Аксинча, мутолаага даъват эта оламиз холос. Бу қанчалик зарурлигини англаш учун француз адиби ва педагоги Эдуар Лабуле: «Тараққиётнинг умумий кўламида ҳар бир халқнинг ўрни ўша халқ ўқиётган китобларнинг сони билан белгиланади», – деган фикрига таянадиган бўлсак, келажак ва тараққиёт учун қанчалик ҳиссангиз катталигини англагандирсиз. Хўш, ёшларга китобни ким ўқитади?! Ким уларни қизиқтиради?!

Ўзингиз ўйланг, давримизнинг энг машҳур адиблари Улуғбек Ҳамдам, Абдуқаюм Йўлдош, Собир Ўнар, Луқмон Бўрихон кабиларни ижодини билмай туриб қандай қилиб адабиётдан дарс бериш мумкин?! Улуғбек Ҳамдамнинг телевидения орқали ўткир чиқишларини бошқа соҳа ходимлари диққат билан эшитганига гувоҳ бўлганман. Наҳот, айнан шу соҳанинг ҳақиқий эгаси бўлган адабиёт ўқитувчилари тингламаса. Билмаса-я?!.

Кўп эшитаман, ўқитувчилар мунтазам ойлик малака оширишларда, қисқа ўқув машғулотларида қатнашаётганини ёки аттестацияга тайёргарлик кўраётганини айтишади. Улар нимани ўрганган малакада, аттестацияга тайёрланганда бугунги адабий жараён ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқми?!

Мактабларга “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Жаҳон адабиёти” журналлари ва “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси етиб бормайдими?!

Сиз ўзингиз адабиёт ўқитувчиси бўла туриб, ўқувчиларни адабиётга қизиқтира олмасангиз, бугунги адабий жараён билан таниш бўлмасангиз, қандай қилиб дарс ўтасиз?!

Ёки қоғозларга кўмилиб қолганми улар?! Дарсликдан ташқари ўқишдан қачон воз кечилди?!

“Бадиий адабиётсиз алоҳида бир инсон ҳам, бутун миллат ҳам юксала олмайди. Адабиёту санъатдан йироқ одам фақат қорин ташвишини чекадиган яратиққа айланади. Интеллекти юксак, туйғулари бой улусгина қудратга эга бўлади, қадр топади”, - дейди адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев.

Машҳур адибимиз Абдулла Қаҳҳорнинг “Адабиёт муаллими” ҳикоясини кўпчилигингиз ўқигансиз. «Нафис адабиёт муаллими» ўртоқ Боқижон Бақоев каби ўқувчиларни “практикум, минимум, максимум; Детирдинг, Стендинг, Шеллинг, Меринг, Демпинг…”, - деб бошини қотирасизми?! Ўқимаганингиздан кейин нимаям дея олардингиз.

Эҳтимол саволларим кўпайиб кетгандир. Лекин қачондир ечим топиш фурсати келгандир.

Нима қилмоқ керак?! Нима қилсак, адабиёт ўқитувчиси китоб ва адабий жараёнга билан яқиндан танишади?! Бунга қандай ечим топамиз? Балки соҳага алоқадор мутассадилар эътибор қаратар?!

Айтинг, азиз адабиёт муаллимим, ўқимасликка, изланмасликка қачон ечим топамиз!!!

Дўстбек СУЛАЙМОНОВ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Исроил можаросига аралашган учинчи давлат Эрон томонидан зудлик билан жазоланади

Бу ҳақда Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши баёнотида айтилади.

"Эрон бу урушда ёлғиз эмас..."

У Исроилнинг Эрон ядровий ва ҳарбий объектларига қарши давом этаётган операциясини қоралади.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

"Шу дам олиш кунлари АҚШ Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди" - манба

Қўшма Штатлар Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

АҚШ Эронга ҳужум қилди. Энди нима бўлади? Кутилаётган 3 сценарий

Эрон ҳужумга жавобан Яқин Шарқдаги америкалик объектларга зарба беради, Ормуз бўғозини ёпади ва АҚШ урушга тўлиқ аралашиб кетади.

"Биринчи тўлқиндаги зарбалар огоҳлантиришсиз бошланади"

Исроил ҳам мазкур операцияда иштирок этади

«Рома» Шомуродов учун қанча сўраётгани маълум бўлди

"Рома" шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг "Башакшеҳир" жамоасига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

АҚШнинг B-2 бомбардимончилари ҳавога кўтарилди

Айнан ушбу турдаги бомбардимончилар GBU-57 деб номланувчи бункерга қарши бошқарилувчи авиабомбаларни олиб юриш имконига эга.

Эрон ТИВ: “АҚШга қарши барча чораларни кўрамиз”

Аббос Ароқчи ҳужум узоқ муддатли оқибатларга олиб келишини маълум қилди.

АҚШ Эронга яна қачон ҳужум қилади?

Бу ҳақда Пентагон раҳбари айтиб ўтди.

Ўзбекистон фуқаролари Эрон ва Исроилни тезда тарк этиши кераклиги айтилди

Яқин Шарқдаги вазият кескин тус олаётгани, жумладан, АҚШ томонидан Эрондаги ядровий обектларга уюштирилган ҳужумлар, ва Яман ҳусийларининг аралашуви ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни фавқулодда огоҳлантирди.

Трампни АҚШ Конституциясини бузганликда айблашмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.

АҚШнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбаси: Жаҳон қандай муносабат билдирди?

перацияда B-2 Spirit бомбардимончилари ва Tomahawk қанотли ракеталари ишлатилди.

Бразилияда ҳаво шарида ёнғин чиққач, ерга қулади. Қурбонлар бор

Шар саватида жами 21 киши бўлган. Улардан 13 нафари, жумладан учувчи омон қолган

Сергелида аёллар жанжаллашиши ортидан жавобгарликка тортилди

Текширув жараёнида аниқланишича, аёллар тиббиёт муассасасига тан жароҳатлари билан мурожаат қилмаган.

АҚШ авиацияси Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳужум уюштирди —Доналд Трамп

Трамп кейинги постида бу АҚШ, Исроил ва бутун дунё учун тарихий палла эканини таъкидлаган.

Данғарада томорқада 55 мингдан ортиқ кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўстирилгани аниқланди

Тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Конгода "Колтан" кони қулаб тушиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, юзга яқин одам қутқариб қолинган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг беш нафар юқори мартабали аъзоси Исроилнинг ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлди

Шунингдек, эрталаб Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эроннинг Қум шаҳрида жойлашган уйга берилган зарба натижасида ИИҚКнинг Фаластин бўлими раҳбари Саид Изaдий ўлдирилганини эълон қилди.

Исроил Исфаҳондаги ядровий объектга зарба берди

ЦАХАЛ баёнотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бугун Исфаҳондаги ядровий объектга ҳужум қилган.

Эрон АҚШга таҳдид қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг NBC News телеканалига берган интервьюсида айтишича, агар АҚШ Исроилнинг ҳарбий операциясида иштирок этса, Эрон Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларга зарба беради.

“Эрик” тўфони Мексикага етиб келди

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.

Буюк Британия ва Венгрия Эрондаги дипломатлари мамлакатдан олиб чиқилганини эълон қилди

Венгрия эса Эрондаги ўз элчихонасини Озарбойжонга кўчирганини эълон қилди.

БМТ Исроилни болаларга нисбатан зўравонлик учун яна «қора рўйхат»га киритди

БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.

Исроил Тебриз аэропорти атрофига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил Эрон ҳудудида жойлашган стратегик нуқталарга навбатдаги ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Эроннинг ISNA агентлиги хабарига кўра, зарбалар Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Илхчи ҳудуди ва Тебриздаги Шаҳид Медени халқаро аэропорти атрофида амалга оширилган.

Қозоғистон Экология вазири: "Ўзбекистоннинг экологик вазиятни яхшилашга интилиши жуда юқори даражада"

20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Бухородаги боғчада 2 яшар бола ток уришидан вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

Эроннинг Арак шаҳридаги ядровий мажмуага берилган зарба акс этган тасвирлар эълон қилинди.

Конор Макгрегор тунги клубда тўполон чиқарди

Жабрланувчи клубдан чиқарилган, Макгрегор эса кечани давом эттирган.