"Агар Путин у ерга шахсан ташриф буюрса, мен ҳайратда қоламан" - Жонсон

A A A
"Агар Путин у ерга шахсан ташриф буюрса, мен ҳайратда қоламан" - Жонсон

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон европалик ҳамкасбларини Путин иштирок этган тақдирда ҳам, G20 саммитига бойкот эълон қилмасликка чақирди.

"Агар Путин у ерга шахсан ташриф буюрса, мен ҳайратда қоламан. У ҳали ҳам четланган шахс. У келади деб ўйламайман. Ғарб давлатлари ўрнимиздан туриб унга G20 даги ўринларимизни бўшатишимиз керакми? Ва бутун муҳокамани Хитой ёки Россияга қолдириш тўғрими? Агар сиз бундай тадбирни ўтказиб юборсангиз, ўз нуқтаи назарингизни тарғиб қилиш имкониятидан маҳрум бўласиз деб ўйлайман", — деб таъкидлади Жонсон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!