Агар Путин Истанбулга борса, Трамп ҳам Россия ва Украина музокараларида қатнашиш учун Туркияга боришга тайёр. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Телеканалнинг юқори мартабали америкалик расмийга таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг 15 май куни Туркияда бўлиб ўтиши режалаштирилган Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда иштирок этиши асосан Владимир Путиннинг бу музокараларда қатнашиш-қатнашмаслигига боғлиқ. Манбанинг айтишича, бу масала ҳали ҳам очиқ қолмоқда.
"Ҳозирги вазият жуда ўзгарувчан. Ҳозир ҳеч ким ҳеч нарсани аниқ билмайди. Трампнинг музокараларда қатнашиши Путинга кучли босим ўтказмоқда", — дея изоҳ берди манба.
CNN суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Кит Келлог Туркияга боришади. Улар Россия ва Украина ўртасидаги бўлиши мумкин бўлган музокараларни кузатиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, музокаралар ўтказиладиган кунда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Туркияга боришни истисно этмаганди. Трамп агар имконият бўлса, Туркиядаги музокараларда иштирок этиш масаласини кўриб чиқаётганини айтган эди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
22 май куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, агар Россия ўт очишни тўхтатмаса, G7 давлатлари барча мумкин бўлган вариантларни, жумладан, санкцияларни янада кучайтиришни кўриб чиқишда давом этади", дея хабар бермоқда газета.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.