Афсус! Яна бир давлатда коронавирус билан боғлиқ дастлабки ўлим қайд этилди

Афсус! Яна бир давлатда коронавирус билан боғлиқ дастлабки ўлим қайд этилди

В Эстонияда коронавирус билан боғлиқ дастлабки ўлим қайд этилди. Ляэн-Таллиндаги марказий касалхонада 83 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда "ERR.ee" хабар берди.

Беморнинг юрак-қон томир тизими билан боғлиқ сурункали касаллиги бўлган. «Бу жуда оғир кун, қийин дамлар. Аммо шуниси аниқки, ушбу вирусга қарши курашишда давом этишимиз керак», — деди Соғлиқни сақлаш Департаментининг инқирозга қарши кураш бўлими бошлиғи Аркадий Попов.

У коронавирусга чалиниш оқибатида организмдаги бошқа сурункали касаллик ўлимга олиб келиши мумкинлигини эслатди. "Шунинг учун сурункали касаллиги бор ҳамда вирусга чалинган одамлардан узоқроқ юриш керак", деди Попов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!