Афсонавий рефери 85 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Афсонавий рефери 85 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Дунё боксидаги машҳур реферилардан бири Миллс Лэйн 85 ёшида вафот этди.

"Унинг соғлиғи бирдан ёмонлашди. У орамиздан биз ўйлагандан анча тез кетиб қолди. Умрининг сўнгги икки кунини биргаликда жуда яхши ўтказдик. Отам бошчилигида уйда кўп байрам қилардик, лекин дафн маросимларига боришни ёмон кўрарди", — деди марҳумнинг ўғли Томми Лэйн.

Маълумот учун, Миллс Лейн 1970-1990 йиллар оралиғида аксарият марказий жангларда реферилик қилган. 1997 йил Лас-Вегас шаҳридаги MGM Grand аренасида Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд ўртасида ўтказилган ўша афсонавий жангда ҳам ҳакамлик қилган. Тайсон Холифилднинг қулоғини узиб олган жанг кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Афсонавий рефери 85 ёшида ҳаётдан кўз юмди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!