Ҳиндистонлик актёр Дҳармендра (тўлиқ исми - Дҳармендра Кевал Кришан Деол) 89 ёшида вафот этди, деб хабар берди Hindustan Times. Нашр маълумотларига кўра, икки ҳафта олдин актёр ўзини ёмон ҳис қилгани учун Мумбайдаги шифохонага ётқизилган. Variety газетасининг ёзишича, актёрнинг нафас олишида муаммо бўлган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди актёрнинг оиласига ҳамдардлик билдирди. «Дҳармендра Жи ўлими ҳинд киносида бутун бир даврнинг тугашини билдиради. У машҳур шахс, ҳар бир ролига жозиба ва чуқурлик олиб кирган феноменал актёр эди», деб ёзди Моди Х ижтимоий тармоғида.
Дҳармендра кинодаги фаолиятини 1960-йилларда бошлаган. У 250 дан ортиқ филмларда рол ўйнаган. Улар орасида ўзбекистонликларга яхши таниш «Зита ва Гита», «Қасос ва қонун», «Севимли Ража», «Битта умр кам бўлганда» каби филмлар бор.
1980-йилларда у Vijayta Films продюсерлик компаниясига асос солди. Актёрлик ва продюсерликдан ташқари, Дҳармендра сиёсат билан ҳам шуғулланган. 2004 йилдан 2009 йилгача у Ҳиндистон парламентининг қуйи палатаси аъзоси ва «Бҳаратия Жаната» партияси вакили бўлган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.