Африкадаги энг баланд чўққига илк бор Ўзбекистон байроғи олиб чиқилди (ВИДЕО)

Африкадаги энг баланд чўққига илк бор Ўзбекистон байроғи олиб чиқилди (ВИДЕО)

Ўзбек йигити Африкадаги энг баланд чўққига илк бор Ўзбекистон байроғини олиб чиқди.  

“Самарқанд вилояти Булунғур туманидан бўлган Санжар исмли йигит Африка қитъасидаги энг баланд тоғ чўққиларида туриб Ўзбекистонни қанчалик севишини, не-не юртларни кезса ҳам қалбида она Ватанига бўлган садоқати мангу яшашини таъкидлаган”, - дейилади ЎзА хабарида.

“Бизнинг тарихимизда, Ўзбекистондан Килиманжарога етиб келган инсон бўлмаган“, - дейди сайёҳ.

Килиманжаро (суахили тилида -совуқлик худоси тоғи) — Шарқий Африкадаги вулкан тоғи. Танзания ҳудудида жойлашган. Баландлиги 5895 метрни ташкил этади ва Африка материгидаги энг баланд чўққи саналади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!