Африка ҳукумати кибержиноятчилардан 800.000 АҚШ доллари мусодара қилди

Африка ҳукумати кибержиноятчилардан 800.000 АҚШ доллари мусодара қилди

Африкада 27 мамлакат ҳуқуқ тартибот органлари иштирок этган кибержиноятларга қарши операция доирасида асосий 11 нафар кибержиноятчилар қўлга олиниб, 800.000 АҚШ доллари мусодара қилинган.

Жорий йилнинг июль ойидан ноябргача давом этган ушбу операция давомида қуйидаги натижаларга эришилди:
✅ Эритреядаги хакерларни турли қурилмалар ва дастурий билан таъминлаб турувчи "DarkNet" бозори ёпилди;
✅ Камерунда 8 миллион Африка франки миқдорида зарар келтирган крипто-активлар билан боғлиқ кибержиноятлар очилди;
✅ Танзанияда жабрланувчи фуқароларга 150.000 АҚШ доллардан ортиқ маблағ қайтариб берилди;
✅ Африка минтақасида кибержиноятлар содир этишда ҳисса қўшган 200.000дан ортиқ инфратузилмаларига чора курилда (киберромантик, фейк хабарлар, банк картаси ва шахсий маълумотлар билан боғлиқ жиноятлар шулар жумласидан).

Операцияда ахборот хавфсизлигини таъминловчи бир қанча шахсий компаниялар ҳам иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!