Гвинея-Бисаунинг амалдаги президенти Умаро Сиссоко Эмбало давлат тўнтариши натижасида ўзининг президентлик саройида ҳибсга олинганини даъво қилди.
Бу ҳақда Jeune Afrique нашри хабар бермоқда.
Ҳисоботга кўра, Ғарбий Африка етакчиси сайловолди ташвиқоти 65 фоиз овоз билан ғалаба қозонганини даъво қилган президентлик сайловларининг биринчи босқичидан уч кун ўтиб маҳаллий вақт билан тушда ҳибсга олинган.
Нашр маълумотларига кўра, Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал Бьяге На Нтан, Бош штаб бошлиғи ўринбосари, генерал Мамаду Туре, ички ишлар вазири Боче Канде ҳам ҳибсга олинган.
Эмбало давлат тўнтаришини армия бош штаб бошлиғи уюштирганини даъво қилди. Ҳибсга олиш вақтида унга нисбатан ҳеч қандай зўравонлик қўлланилмаган, дея қўшимча қилди президент.
Гвинея-Бисауда президентлик сайлови 23 ноябрь куни бўлиб ўтди. Расмий натижалар 27 ноябрда эълон қилиниши режалаштирилган эди. Бу сайловда Эмбалонинг асосий рақиби Фернандо Диас да Коста бўлди. Унинг тарафдорлари фикрича, Коста биринчи раунддаёқ ғалаба қозонган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.