Афғонистондаги “Покистон Толибони” базаларига ҳужум давом этади — Покистон разведкаси

Афғонистондаги “Покистон Толибони” базаларига ҳужум давом этади — Покистон разведкаси

Балужистон разведка вазири Жон Ачакзай Афғонистондаги “Покистон Толибони” базаларига қарши ҳужумлар давом этишини айтди. Бу ҳақда Аамаж Неwс хабар берди.

Ачакзай мамлакат ҳарбийлари томонидан Афғонистондаги “Покистон Толибони” базаларига ҳужум уюштириш эҳтимолини таъкидлади. У бу борада Покистон Афғонистонга босим ўтказаётганини айтди. Покистоннинг стратегик таъсирини инкор этиб бўлмайди.

Афғон “Толибон”лари билан ўзаро ҳамкорлик давлатнинг заифлигини англатмайди, балки хайрихоҳликни билдиради, — деди у.

Балужистон разведка вазири, шунингдек, Покистондаги қасос ҳужумлари бу мамлакатни Афғонистондаги бошқа гуруҳни қўллаб-қувватлаш вариантини кўриб чиқишга мажбур қилишини айтди.

  • 18 март, душанба куни Покистон армияси Афғонистоннинг Хост ва Пактика вилоятларидаги ҳудудларга зарба берди.
  • “Толибон”нинг билдиришича, мазкур ҳужумларда 8 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Аммо Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумлар Покистон “Толибони” нишонларига қаратилганини таъкидлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!