Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги сув тошқинлари камида 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда “Толибон” Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Шарафуддин Муслим бу ҳақда маълум қилди.

Қад этилишича, сув тошқинлари Ҳирот, Ҳилманд, Қандаҳор, Бадахғон, Бодғис, Майдон Вардак, Таксор, Фарёб, Жузжон ва Парвон вилоятларида содир бўлган.

Бундан ташқари, 30 га яқин киши тан жароҳати олди, аҳоли мулки ва қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказилди: 100 та уй вайрон бўлди, 100 бошгача чорва моллари нобуд бўлди, 200 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолди. Бироқ, бу фақат дастлабки маълумотлар. Толибон бир қанча қурбонларга нақд пул бериб бўлган, табиий офат содир бўлган жойларга ёрдам етказиш жараёни давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!