Афғонистонда портлаш содир этилди

Афғонистонда портлаш содир этилди

Афғонистоннинг Нангархар вилоятида мадрасада портлаш юз берди, камида 10 киши жароҳат олди, деди маҳаллий аҳоли вакили РИА Новостига.

Портлаш Родат туманида тунда юз берган. Манбада айтилишича, портлаш қўлбола портловчи қурилма орқали содир этилган. Жароҳат олганлардан бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Нангархар полициясининг маълум қилишича, портлашдан саккиз киши жабрланган. Ҳозирча бирорта ҳам гуруҳ портлаш бўйича жавобгарликни зиммасига олгани йўқ, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!