Адвокат прокуратура ва давлат хавфсизлик тизимидаги ислоҳотлар борасида ўз фикрини билдирди

A A A
Адвокат прокуратура ва давлат хавфсизлик тизимидаги ислоҳотлар борасида ўз фикрини билдирди

Адвокат Аллан Пашковский Advokat нашрига берган интервьюсида прокуратура ва давлат хавфсизлик тизимидаги ислоҳотлар унинг фаолиятида қандай сезилаётгани тўғрисида сўз юритди.

Шикоят ва ваъдалар
«Прокуратура органлари бугунги кунда тез-тез (деярли доимо) ўзининг назоратчилик функциясини (хусусан ДХХ тергов бўлинмаларида дастлабки терговнинг қонунийлигини) бажармаяпти, балки шунчаки кўзбўямачилик қиляпти ва фуқароларнинг қонуний манфаат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилмаяпти. Терговдагиларга нисбатан қийноқлар қўлланилишини тўлақонли текширмаяпти. Мазкур тергов органида содир бўлаётган кўп сонли қонун бузилишлари ҳақида лом-мим дейилмаяпти ва прокуратура органлари шикоятларга асоссиз «жавобномалар» йўлламоқда», - деди у.

Аввалроқ собиқ бош прокурор Отабек Муродов адвокатларни қабул қилишга ва дастлабки тергов органларининг масъул шахслари томонидан қонун бузилишлари бўйича шикоятларни ҳал қилишга ваъда берганди. Аллан Пашковский ўшанда ҳамкасбларини вазиятдан фойдаланишга ва бош прокурорга қонун бузилишлари тўғрисида хабар қилишга чақирганди.

Аммо орадан бир оз вақт ўтгач, адвокат журнал таҳририяти билан боғланди ва бош прокурорнинг жавобидан қониқиш ҳосил қилмаганини билдирди. У шунингдек, таҳририятга мурожаати матнини тақдим этди.

Таҳририят яқинда у билан боғланиб, мурожаати якунлари бўйича изоҳ беришини сўради. Адвокатнинг сўзларига кўра, у Бош прокуратуранинг жавобидан қониқмаган. Бундан ташқари, адвокат мамлакат суд-ҳуқуқ тизимидаги айрим масалалар борасида ўз муносабатини билдирган.

«Қайд этиш жоиз, адвокатларнинг ДХХ тергов изоляторларидаги ҳимоя остидаги шахслар билан учрашувига боғлиқ вазият нисбатан яхшиланган (аммо қонун бузилишлари тўлалигича бартараф этилмаган). Ҳозирча адвокатларнинг ўз ҳимояси остидагилар билан учрашувларида ҳуқуқлари бутунлай бузилиши кузатилмаяпти. Аммо тергов бошқармаси ва ДХХ тергов изоляторларида почта қутилари билан боғлиқ муаммолар ҳозирча мавжуд», - дея қайд этган Аллан Пашковский.

Адвокатнинг фикрича, ҳимоячини танлаш бўйича мавжуд тартибга риоя қилмаслик, тергов остидаги шахсларга ноқонуний таъсир қилиш ва уларни битим асосида иш олиб бораётган адвокатдан воз кечдиришга «эришиш», айбланувчиларни қўрқитиш, айбланувчи қариндошларига таҳдид қилиш (шу жумладан, суд бўлаётган даврда ҳам), айбланувчининг ўзига нисбатан таҳдидларни қўллаш, жиноий жавобгарликнинг юридик оқибатлари ҳақида ёлғон маълумот бериш, битим асосида иш юритаётган адвокатга туҳмат қилиш (бу адвокатларнинг ўзига анча кеч маълум бўлади), битим асосида иш юритаётган адвокат ҳимояга киришганида айбланувчининг махсус «инструктаж» қилиниши (айбланувчини адвокат билан у йўқлигида «таништириш», айбланувчи уни ҳали кўрмаган бўлади ва, одатда, кўп ҳолларда бундан кейин айбланувчи унинг юридик хизматларидан воз кечади), айбланувчини чалғитиш ва очиқчасига алдаш каби ҳолатлар жуда кўп ва ҳар қадамда кузатилмоқда.

«Прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизматидаги ислоҳотлар ҳозирча шунчаки расмиятчилик ва амалда татбиқ этилмаяпти деб хулоса қилиш мумкин. Амалда ҳаммаси аввалгидек (хусусан мунтазам равишда қонун бузилиши давом этмоқда), баъзида эса аввагидан ҳам ёмон давом этяпти. Буни БМТ махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саяннинг 2019 йил 25 сентябрда Халқаро пресс-клубдаги дастлабки баҳоси ва «айрим шахслар»га нисбатан жиноят ишлари ҳам тасдиқлайди», - деди адвокат.

Бош прокуратура жавоби
Advokat нашри Бош прокуратуранинг адвокат шикоятига йўллаган жавобини чоп этди.
«Ўзбекистон Республикаси ДХХ тергов бошқармаси ходимлари томонидан фуқаролар К. ва А. нинг (исм ва фамилиялар қисқартирилган ҳолда берилмоқда – таҳририят) ҳимояланиш ҳуқуқи бузилаётгани ҳақидаги мурожаатингиз такроран кўриб чиқилди.

Қўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
К.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишида ҳимоячи сифатидаги иштирокингиз борасида Сизга 05.03.2019 йилда 20/72-19-428-сонли жавоб хати юборилган.

Ҳимоянгиз остидаги А.нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Сиз судга мурожаат қилишингиз мумкин, чунки унга ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган иш бўйича тергов Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-бобига мувофиқ якунланган», - дейилади прокуратура жавобида.

Янги бош прокурорга ариза
Шундан сўнг Аллан Пашковский янги бош прокурорга ариза ёзди.
«Ҳимоям остидаги А.га нисбатан 2019 йил 7 январдан 22 майгача бўлган даврда қийноқлар қўлланилгани ҳамда бошқа қатор процессуал қонунбузарликлар содир этилгани ҳақида аввалроқ бир неча бор шикоят киритган эдим. Сизга ишониб топширилган идора, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, 20-бошқарма (Қуролли кучлар ва Давлат хавфсизлиги хизмати органларида қонунларнинг бажарилиши устидан назорат бошқармаси) ходимлари текширувда ва жавобларни тақдим қилишда бепарволик, далилларни очиқдан-очиқ бузиб талқин қилиш, мен йўқлигимда ҳимоям остидаги шахс билан учрашиш, номувофиқ ва чалкаш жавоблар қайтариш, кўриб чиқиш муддатларига амал қилмаслик ва ошкора лаёқатсизлик, мурожаатларимдан қайси бирига (рақами ва санасини қайд қилиб) жавоб берилаётганини кўрсатмаслик сингари ҳолатларига йўл қўйилди ва қўйилмоқда. Бунинг учун улардан бири интизомий жазо – ҳайфсан олди. Юқоридагилардан истисно қилиб, Бош прокуратура (20-бошқарма) ходимини келтириб ўтишим мумкин», - деб ёзди у.

Адвокат фуқароларнинг ҳуқуқлари амалда ҳимоя қилинмаётганидан, прокуратура органлари ўз вазифаларини бажармаётганидан, қонун меъёрларига амал қилмаслик ҳолатлари давом этаётганидан ва ушбу вазият бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашевнинг 2019 йил 17 июнь куни ОАВ орқали эълон қилинган расмий баёнотига мутлақо номувофиқлигидан норозилигини билдирди.

«Менинг прокуратура органларига фуқаро, адвокат ва махсус процессуал субъект сифатидаги шахсий ишончим сўнди. Бугун мен ўз позициямдан прокуратурага сифатли иш учун миннатдорчилик билдира олмайман ва бунга ҳеч қандай асос кўрмаяпман. Сиздан олдин фаолият юритган бош прокурор 2019 йил 8 февраль куни менга шахсан айтган гапларнинг бари пуч бўлиб чиқди. Афсуски, Сизнинг идорангиз тарафидан фуқаролар ҳуқуқларининг самарали ва муваффақиятли ҳимоя қилинишига ҳамда адолат ўрнатилишига умид қилиш бемаъно ва асоссиз экан», - деб ёзди у.

Бош прокуратура изоҳи
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, шу йилнинг июнь ойида Бош прокуратура томонидан “Falcon” адвокатлик фирмаси адвокати А. Пашковскийнинг ҳимояси остидаги К. Юсуповга нисбатан ДХХ тергов изоляторида Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари томонидан руҳий қийноқлар қўлланилгани тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилган.

Мурожаатни кўриб чиқиш якунлари бўйича қуйидагилар аниқланган.
«К. Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ДХХ тергов бошқармаси иш юритувида бўлган, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 157-моддаси 1-қисми (Давлатга хиёнат) бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича айблов эълон қилинган ва унга нисбатан суд томонидан ҳибсга олиш кўринишидаги чора қўлланилган. Ўзбекистон ЖПКнинг 46-моддасига асосан К. Ю. адвокат ҳимояси билан таъминланган», - дейилади унда.

2019 йил 24 апрелда К. Юсуповнинг мурожаати асосида А. Пашковскийнинг ҳам унинг адвокати сифатидаги иштироки ҳамда учрашуви таъминланган. К. Ю. билан боғлиқ барча тергов ҳаракатлари унинг адвокатлари иштирокида олиб борилган.

«Шу билан бирга, Бош прокуратура масъул ходимининг К. Ю. билан ўтказган учрашуви давомида у тергов изоляторида ўзига нисбатан руҳий босим ўтказилмаганини билдирган. Шунингдек, ташриф буюрувчилар ҳисобини юритиш журнали кўздан кечирилганида ушлаб туриш давомида (10.12.2018 йилдан) маҳбус К. Ю. ДХХ тергов изолятори биносида адвокати А. Пашковский билан учрашувлари таъминланган», - дейилади Бош прокуратура баёнотида.

ДХХ тергов изоляторида бошқа шахслар ҳамда оператив бўлинмалар ходимлари билан учрашувлар ўтказилмаган. Юқорида келтирилган объектив далиллар асосида, тергов изолятори ходимлари ёки ДХХнинг бошқа ходимлари томонидан К. Ю.га нисбатан иқрорлик кўрсатмаси беришга мажбурлаш мақсадида руҳий босим ўтказиш ҳолати аниқланмаган.

2019 йил май ойида жиноят иши Ўзбекистон ЖПК талаблари асосида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига юборилган. Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича адвокат А. Пашковскийга ёзма жавоб берилган.

Шу билан бирга, қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўймаслик мақсадида:
- Бош прокуратура масъул ходими томонидан ДХХ тергов бошқармаси ва тергов изолятори ходимлари билан профилактика ишлари ўтказилган ва улар адвокатларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик ҳамда жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилиш борасида огоҳлантирилган;

- Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби бузилишига йўл қўйгани учун Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи ўринбосарига ҳайфсан эълон қилинган.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Россия санкциялар билан таҳдид қилмоқда: нишонда Ўзбекистон ҳам бор!

Кремль мазкур давлатларда рус тилининг мақомини пасайтирувчи қонунлар қабул қилинаётганидан норозилик билдирган

Қозоғистонда 1 миллионга яқин сайғоқни отишга қарор қилишди

Қозоғистон ҳукумати Қизил китобга киритилган, аммо эндиликда кўпайиб кетган «сайғоқлар сонини мувофиқлаштириш»га қарор қилди.

"Манчестер Сити"ни тарк этадиган навбатдаги футболчи номи аниқ бўлиб бормоқда

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Япониялик боксчи Муроджон Аҳмадалиев билан жанги анонсига муносабат билдирди

Проф бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ навбатдаги жангини тасдиқлади.

Ҳиндистонда икки фарзанди билан бирга яшаган россиялик аёл ғорда топилди

40 ёшли аёлнинг визаси 2017 йилда тугаган.

Дунёда энг кўп миллионерлар яшайдиган давлатлар эълон қилинди

Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.

Дилшод Тўрахўжаев иши: Россия Ўзбекистонга нота йўллади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур иш юзасидан расмий нота берди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Германияни 2014 йилда Жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин

Айни вақтда терма жамоамизга Тимур Кападзе мураббийлик қилмоқда.

Украиналиклар АҚШни тарк эта бошлагани маълум бўлди

Бу ҳақда Франциянинг "Le Monde" нашри хабар берди.

СБУ полковниги Иван Воронич Россия махсус хизматлари агентлари томонидан отиб ўлдирилган

Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюк маълум қилди.

XXI асрдаги бирор урушда бундай ҳолат кузатилмаган – профессор

Тадқиқотда аниқланишича, Исроил армияси ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан Ғазо секторига бостириб кирган 2023 йил 7 октябрдан 2025 йил январь ойига қадар 80 мингдан зиёд фаластинлик ўлдирилган. Демак, 2,3 млн аҳолининг ҳар йигирма бешинчиси ҳаётдан бевақт кўз эмган.

Россия: жазирама об-ҳаво туфайли Ставрополь ўлкасида электр энергияси навбатма-навбат ўчирилмоқда

У ерда ҳаво ҳарорати +42°C даражагача кўтарилган.

Британиянинг Эссекс графлигидаги Саутенд аэропортида кичик ўлчамли самолёт қулаб тушди

Beechcraft King Air B200 самолёти Нидерландияга йўл олаётган бўлган

Грузияда савдо маркази портлаш хавфи сабаб эвакуация қилинди

Айни вақтда антитеррор кучлари томонидан хавфсизлик чоралари кўрилмоқда ва марказ тўлиқ текширилмоқда.

Марғилонда Жентра кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани босиб кетди

Ҳодиса жорий йилнинг 10 май куни содир бўлган. Боланинг ҳаёти сақлаб қолинган

Миробод туманида таъмирланаётган бинода ёнғин чиқди

Вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратга олинган.

Исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжидига рейд уюштиришди

Оккупация қилинган Шарқий Қуддусда, Исроил полицияси ҳимояси остида, фаластинликларга тегишли ерларни босиб олган исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжиди ҳудудига рейд уюштиришди.

Исроил ҳужуми оқибатида фаластинлик ўсмир фалаж бўлди ва ҳаёти учун курашмоқда

Мусабнинг қисмати — Ғазода тинч аҳоли, айниқса болалар қандай азият чекётганини намоён этувчи яна бир ҳужжатли мисол бўлиб қолмоқда.

АҚШ энди Япония ва Австралияга босим ўтказмоқда. Нега?

Бу ҳақда Financial Times (FT) газетаси манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Фарғонада Қирғизистондан олиб келинган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Фуқаролар ушбу дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида Қўқон шаҳрида ижарага олинган хонадонга олиб борган вақтларида ушланди.

Ғазо секторида камида 650 000 нафар бола очарчилик хавфи остида қолмоқда

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Трамп: Украинага қурол етказиб бериш НАТО орқали амалга оширилади

Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.

Рафаҳда инсонпарварлик ёрдамини кутган фаластинликларга қилинган ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ғазодаги тиббий манбалар маълум қилмоқда.

Самарқандда 16 ёшли қиз операция пайти вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Исроил бир кечада Ғазода 97 нафар фаластинликни ўлдирди

Бу ҳақда Al Masirah телеканали маълум қилди.

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

БМТ: Ғазода 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан буён овқатсиз қолган

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.

Россия транспорт вазирининг ўз жонига қасд қилиши қурилишдаги коррупция билан боғлиқ — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?

Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 15 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.

2023 йил 7 октябридан буён Ғазо ва Ғарбий соҳилда 17 мингдан ортиқ фаластинилик ўқувчи ҳалок бўлди — Фаластин таълим вазирлиги

Фаластин Миллий маориф ва олий таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён — Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери — Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда 17 315 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна 27 191 нафар ўқувчи яраланган.

NYT: Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 нафарга етди

Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

NYT: Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 нафарга етди

Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири Роман Старовойт вафот этди

Маълумотларга кўра, Роман Старовойт Москва яқинидаги Одинцово шаҳридаги шахсий уйида ўлик ҳолда топилган.

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.

Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

Айтилган манзилда ёнғин навбатчиликда турган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан соат 11:32 да ўчирилди.

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади

Эронда Исроил разведкаси билан алоқадор агент қўлга олинди

Бу ҳақда FARS агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) матбуот хизматининг маълумотига таяниб хабар берди.

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи самарасиз тугади

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали "Report" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.

Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалмоқда

Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, саккизга яқин фуқаро вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди

Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.

Суриянинг Латакия ҳудудида кучли ўрмон ёнғинлари авж олмоқда — ОАВ

Олов тез тарқалаётгани сабабли 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинди.

Британияда COVIDнинг янги штамми Stratus тарқалмоқда

The Independent нашри ёзишича, Буюк Британияда COVID-19'нинг янги штамми — Stratus кенг тарқалмоқда.

Дрон ҳужумлари туфайли Пулково ва Шереметево аэропортларида 200 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Пулково аэропортида эса 100 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 30 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Бунинг оқибатида аэропортларда йўловчилар тўпланиб қолган.

Тошкент вилоятида 7 ёшли бола ўгай отаси ва онаси томонидан калтакланди

Ҳолат юзасидан боланинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилган.

Агробанк Андижон филиалида йирик кредит талон-тарожлиги фош этилди — собиқ раҳбар 8,5 йилга қамалди

Қизиғи шундаки, ушбу филиал раҳбари 2024 йилнинг ўзида 3 марта, 2025 йилда эса 1 марта жиноий жавобгарликка тортилган.

Римдаги портлашда жароҳатланганлар сони 45 кишига етди (видео)

Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.

Москвада Транснефт топ-менежери Андрей Бадалов ўлик ҳолда топилди

Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ҳукумат статистика юрита бошлаган 15 июндан буён иссиқ уришдан азият чекканлар сони 633 нафарга етди.

Исроил аскарлари Эль-Халилда ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимини тўхтатиб қўйди

Исроил армияси Ғарб соҳилидаги Эль-Халил шаҳрида жойлашган хонадонга рейд уюштириб, ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимига халал берди. Марҳум аввалроқ Исроил қамоқхонасидан озод этилган ва кейинроқ Ғаза секторидаги Исроил бомбардимони оқибатида ҳалок бўлган эди.

Тошкент вилоятида хотинини калтаклаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Оққурғон туманида турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлган эркак суд ҳукми билан узоқ муддатга қамалди.

Шавкат Мирзиёев Исроил — Фаластин зиддияти ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.

Сурхондарёда кекса аёл ўз уйида ўлдириб кетилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Чехияда ўқ-дорилар сақланадиган жой иссиқдан портлаб кетди

Ёнғинни ўчириш учун самолётлардан фойдаланган ҳолда 12 та ўт ўчириш бўлими сафарбар этилган.

Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ўринбосари Курскда ҳалок бўлди

Вазирликка алоқадор “Звезда” телеканалида берилган хабарда айтилишича, Гудков 2 июл куни Курск областининг чегара ҳудудларидан бирида жанговар вазифаларни бажариш чоғида ҳалок бўлган.

Икки ўзбекистонлик АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланяпти

Икки Ўзбекистон фуқароси молиявий даромад олиш мақсадида АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланмоқда.

БМТ махсус маърузачиcи: Исроил замонавий тарихдаги энг шафқатсиз геноцидлардан бирининг масъулидир

Бу ҳақда БМТнинг оккупация қилинган фаластин ҳудудларида инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича махсус маърузачиcи Франческа Альбанезе билдирди.

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси маълум. У Италиядан кетмоқда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Кремонезе" клубига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.

Москва марказида ичида ФСБ ходимлари бўлган машина портлаб кетди

Маълумотларга кўра, аёл фавқулодда хизмат ходимлари етиб келгунга қадар олов эгаллаб олган машина ичида отасини чиқариб олишга муваффақ бўлган.

"Қамчиқ" довонида юк машинаси ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Японияда бир ярим ҳафта ичида деярли 900 та зилзила содир бўлди

Ҳудуд қарийб икки ҳафтадан бери кучли силкинишлардан азият чекмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари яна бонг урди

Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.

Аввал ўзи ҳибсга олинди, энди компанияси мусодара қилинмоқда...

Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.

Туркияда эркак кана туфайли ўрмонга ўт қўйди

Туркияда кана туфайли 12 гектар ўрмонга ўт қўйган эркак ҳибсга олинди.

Сурхондарёда йирик ҳажмли қувур ёрилиб кетди

Дарҳол 3 та насос агрегати фаолияти тўхтатилган ва таҳлил бригадаси тезкор тадбирлар кўрган.

“Sputnik Озарбойжон” бош муҳаррири ва унинг ўринбосари тўрт ойга ҳибсга олинди

Маълумотларга кўра, Картавих ва Белоусовдан ташқари яна беш киши жиноий жавобгарликка тортилган, лекин уларнинг исми ошкор этилмаган.

Ҳиндистонда фармацевтика заводи портлади

Фавқулодда вазият вақтида заводда жами 150 киши бўлган.

Трампнинг "Катта ва гўзал" қонуни қабул қилинди. Маск ютқазди. Энди нима бўлади?

Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Зеленский Россия билан можарода Озарбайжон президентини қўллаб-қувватлади

Сиёсатчи бу хабарни ўзининг Telegram-каналида эълон қилди.