Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаментида «Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш жараёнларини замонавий тенденциялар орқали такомиллаштириш» мавзусига бағишланган матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди.
Дастлаб меҳмонлар департамент иш фаолияти, талабномаларни қабул қилиш, интеллектуал мулк объектлари учун патент ва гувоҳномалар беришгача бўлган экспертиза тартиби билан танишдилар. Сўнгра Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўлимлари, контрафакт маҳсулотларга қарши курашувчи бўлим иш фаолиятидан хабардор этилди.
Матбуот анжуманида 2022 йилда иқтисодиёт тармоқларига интеллектуал фаолият натижалари ва инновацияларни жорий этиш механизмлари, контрафакт маҳсулотлар ва асарлар реализациясининг олдини олиш ҳамда интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимояси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди.
Хусусан, 2022–2026 йилларда Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Унда 2022–2023 йилларда амалга ошириш бўйича 38 та тадбирни назарда тутувчи Йўл харитаси тасдиқланган. Йўл харитасига мувофиқ «Фаол муаллиф» реестри ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Мазкур реестрда муаллифлик ҳуқуқи объектлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотлар ва мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар киритилиши белгиланган.
Шунингдек, «ИП Протеcтион» ахборот портали ишлаб чиқилди. Ушбу портал орқали интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган ҳолда ишлаб чиқарилаётган, сотилаётган ва тарқатилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва тарқатувчиларга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда идоралараро ахборот алмашинуви амалга оширилиши йўлга қўйилган.
Дарҳақиқат, вазирлик томонидан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни таъсирчан ҳуқуқий механизмлар билан ҳимоя қилиш бўйича сезиларли даражада ўзгаришлар амалга оширилган.
Хусусан, республика миқёсида ўтказилган «Контрафактсиз ой» ойлиги давомида 2021-2022 йилларда 3000 хилдаги контрафакт маҳсулотлар реализацияси аниқланган. Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 137 та маъмурий баённома расмийлаштирилди, тегишли ташкилотларга 600 та огоҳнома ва 180 та тақдимнома киритилган.
Масъуллар томонидан иштирокчиларга Интеллекутал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари юзасидан 2022 йил давомида қўлланилган таъсир чоралар, хусусан, профилактика кузатув тадбирлари ҳамда мурожаатлар асосида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 823 та ҳолатда қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳномалар, 779 та ҳолатда қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар, 138 та ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузалик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, шундан 117 та шахсга нисбатан жами 124 млн сўм миқдорида жарима жазоси тайинлангани ҳақидаги аниқ рақамлар тақдим этилди.\
Маълумот учун, соҳа бўйича ҳуқуқбузарликлар учун қонунчиликда белгиланган жазо чоралари ҳам замон талабларига мос равишда қайта кўриб чиқилган. Хусусан, интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун юридик шахсларнинг корпоратив жавобгарлиги белгиланди. Юридик шахслар интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 200 бараваригача жаримага тортилиши белгиланди.
Йиғилишда интеллектуал мулк ҳимояси билан боғлиқ вазифалар тегишли давлат органларининг ахборот хизмати ходимлари ўз фаолиятлари давомида интеллектуал мулк билан боғлиқ бўлган масалаларни мунтазам равишда ОАВ ва ижтимоий тармоқалар орқали ёритиб бориш лозимлиги таъкидланди.
Анжуман якунида масъуллар вазирлик томонидан интеллектуал мулк соҳаси бўйича халқаро ва миллий экспертлар мулоқот майдонини яратиш мақсадида 2023 йилнинг май ойида «ХХИ асрда интеллектуал мулк» мавзусида халқаро форуми ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилдилар.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади