Абитуриентлар қачондан ҳужжат топшириши маълум бўлди

Абитуриентлар қачондан ҳужжат топшириши маълум бўлди

Республика ОТМга кириш учун абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача  онлайн рўйхатдан ўтади. Бу ҳақда Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод МУСАЕВ маълум қилди.

Унга кўра, абитуриентлар:

— Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

— Давлат тест марказининг расмий веб-сайти;

— Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!