Вазирлар Маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Вазирлик томонидан ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида тизимли иш мавжуд эмаслиги, маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини амалиётга жорий этиш бўйича ҳам кўзга кўринарли ишлар қилинмаётгани, маҳаллаларда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар талаб даражасида ташкил этилмаётгани, фуқаролар йиғинларининг моддий-техник ҳолати талаб даражасида эмаслиги, маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш масалаларида ҳам маҳалла раислари ва ходимлари томонидан қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилаётгани жиддий танқид қилинди.
Маълум бўлишича, 39та маҳалланинг идораси мавжуд бўлмагани сабабли маҳалла раиси ўз хонадонида фаолият юритиб келмоқда. Туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ушбу маҳаллаларни ҳудуддаги бўш бинога жойлаштириш бўйича ҳеч қандай чоралар кўрмаган. Бу эса маҳалланинг фаолият самарадорлигига ўзининг салбий таъсирини ўтказибгина қолмай, аҳоли учун ҳам ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Бош вазир ушбу ҳолатни шармандалик, деб атади.
“Маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг эгаллаб турган вазифасига муносабати қандайлигини шундан ҳам билса бўлади. Гўё уларнинг маҳаллага ҳеч қандай алоқаси йўқ, худдики улар маҳаллада яшамайди. Раис маҳалладошларига ўз уйида хизмат кўрсатса, ўз уйида фуқароларни қабул қилса, ахир бу – шармандалик-ку. Жойлардаги ўз идорасига эга бўлмаган маҳаллаларга замонавий ва барча қулайликларга эга бино қуриб бериш бўйича Қурилиш вазирлигига топшириқ бўлади. Бу масалани тезроқ ҳал қилиш керак”, - дея бош вазирнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.